АҚШ билан Хитой алоқаларида АҚШда ниҳоятда катта куч бор, лекин АҚШнинг ички сиёсати бу кучни ишлатишга имкон бермаяпти.
Бу куч – иммиграция. Пандемиядан олдин, АҚШга Хитойдан сал кам 150 минг одам кўчиб келар эди. Бу абсолют даражада катта кўриниши мумкин, лекин барибир кам, агар АҚШ ўнлаб миллион Хитойликларни қабул қилиш ва иммиграцион визалар беришни йўлга қўйса, ташқи сиёсий ва ҳарбий алоқаларда ҳам анча кучлироқ позициялардан гапира олар эди. Шубҳасиз бу иқтисодиётга ва жамиятга ҳам катта фойда болар эди. Юқори малакали иммиграция ҳам, малакаси юқори бўлмаган одамларни миграцияси ҳам, жуда муҳим масала.
Хитойда бундай куч йўқ, АҚШликлар Хитойга кўчгиси келмайди, лекин АҚШда ишлаётган Хитойликларни иммигрант виза олиш жараёни узоқлиги 8 йилдан ошди. Бу нарсаларни ҳал қилиш, менимча, АҚШнинг миллий хавфсизлик даражасидаги саволга айланиб улгурган. Кўрамиз қандай бўлар экан.