Водород газининг истиқболлари

Bloomberg прогнозларига кўра, 2045 йилга келиб бутун жаҳон  энергетикасида водород ёқилғисининг улуши 24 фоизга етади. Водород нархи  табиий  газнинг  бугунги  нархигача пасайиши кутилмоқда. Водород соҳасига киритиладиган инвестициялар миқдори 11 триллион АҚШ долларига етади. Водород савдосининг йиллик ҳажми 700  миллиард АҚШ долларини  ташкил этади. 

Қайд этиш лозимки, юртимизда қуёш ва шамол энергетикаси лойиҳаларини амалга ошириш талаб этилади ва 2030 йилга келиб, ишлаб чиқиладиган электр энергиясининг умумий ҳажмидаги қайта тикланувчи  энергетиканинг улушини 13,8 фоизга етказиш белгиланган. Қуёш ва шамол энергиясининг асосий камчилиги – бу унинг ўзгарувчанлиги, яъни шамол тўхтаганида ёки кун ботганида энергия ишлаб чиқарилиши кескин тўхтайди ва энергетика тизимда ушбу камайган миқдорни бошқа манбадан тезкор қоплаш зарурати юзага келади. Ушбу манба сифатида водород газининг  истиқболлари юқори баҳоланмоқда.