▪️ Жума куни ЖССТ Ботсвана, Жанубий Африка ва Африканинг жанубидаги бир қатор бошқа мамлакатларда аниқланган B.1.1.529 штаммини ташвишга сабаб сифатида белгилади ва уни «омикрон» деб номлади.
▪️ Италия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг таъкидлашича, омикрон дельтадан ҳам кўпроқ тарқалиш потенциалига эга – Жанубий Африкада у инфекцияларнинг 30% ни ташкил этмоқда, гарчи бу яна 2 ҳафта аввал атиги 1% бўлган.
▪️ ЖССТ маълумотларига кўра, Жанубий Африкада инфекциялар ва касалхонага ётқизилганлар сони тез суръатлар билан ўсиб бормоқда, гарчи бу омикрон штамми билан боғлиқлиги ҳали аниқ эмас. New York Times газетасининг ёзишича, бу тасодиф бўлиши мумкин.
▪️ Маҳаллий юқумли касалликлар бўйича мутахассисларнинг фикрига кўра, Жанубий Африкада ковид билан касал бўлиб улгурганлар орасида мазкур штамм билан оғриганлар бор.
▪️ ижобий омиллар ҳам бор, масалан, касалликнинг нисбатан енгил кечиши, деди Италия Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
▪️ Омикрон белгилари бошқа штаммларникидан фарқ қилиши ҳақида ҳозирча маълумот йўқ, деди ЖССТ.
▪️ Мавжуд вакциналар ҳам омикронга қарши самарали бўлади деб тахмин қилинади, чунки унинг асосий мутациялари аввалги штаммларда бўлгани каби бир хил жойларда жойлашган. Янгиси учун вакциналар қийин эмас, деди АҚШнинг юқумли касалликлар бўйича бош мутахассиси.
▪️ «Омикрон» аллақачон 43 та мутацияга эга («дельта» 18 таси бор эди) – асосан инсон ҳужайралари билан ўзаро таъсир қиладиган қисмида, яъни одамларга мослашади: ЖССТ версияларидан бирига кўра, «омикрон» 18 та мутацияга эга.
▪️ Аниқроқ маълумотлар кейинги бир-икки ёки уч ҳафта ичида олиниши кутилмоқда
▪️ Янги штамм Исроил, Гонконг, Австралия ва кўплаб Европа мамлакатларида аллақачон аниқланган бўлсада, экспертлар унинг бутун дунё бўйлаб тез тарқалишини истисно қилмайди.