2026 йилга бориб ўқотар қуроллар глобал бозори ҳажми 9,6 миллиард долларга етади. Бу ҳақда “Дунё бўйича ўқотар қурол саноати” ҳисоботида келтирилган.
Жорий йилда бозор 8,2 миллиард долларга баҳоланган эди. Бу эса, ўртача йиллик ўсиш суръати 2,6 фоизни ташкил этишини билдиради.
АҚШнинг ўқотар қуроллар бозори 3,7 миллиард доллар бўлиб, Хитой 2026 йилга бориб ўртача йиллик ўсиш суръати 3,5 фоизни ташкил этган ҳолда бозор ҳажмини 987,4 миллион долларга етказиши прогноз қилинмоқда.