Афғонистонда очарчилик бошланиши мумкин

Анас Ҳаққоний Афғонистонда очарчилик бўлиши мумкинлигини тан олди.

“Очлик келиши мумкин”, деб тан олди Анас Ҳаққоний Британиянинг ВВС кампаниясига берган интервьюсида ва “бизнинг умидимиз Америкадан эмас, балки Қодир Аллоҳдан” эканлигини таъкидлади.

Анас Ҳаққоний “Ҳаққоний” тармоғи етакчиси Сиражуддин Ҳаққонийнинг қариндоши. “Ёш Толибон зиёли” сифатида обрўга эга.