Туркманободда нейтралитет (бетарафлик) куни муносабати билан ўтказиладиган байрам тадбирлари учун давлат хизматчиларидан 90 манатда (280минг сўм) маблағ йиғилмоқда.
Туркманободдаги давлат муассасалари ходимларидан келаётган байрамлар учун 90 манатдан ундирилди, деб хабар бермоқда Туркманистон хроникаси мухбирлари.
Бетарафлик куни (12 декабрь) шарафига байрам тадбирларини ташкил этишга 60 манат сарфланади. Улар Касаба уюшмаси ҳисоб рақамига ўтказилади. Давлат хизматчиларидан давлатнинг тинч ва фаровон ҳаёти учун миннатдорчилик сифатида ихтиёрий хайрия топширганликлари ҳақида тилхат ёзиб беришганлиги айтилмоқда.
Доимгидек, пулни мактаб ўқитувчилари, шунингдек, Туркманободнинг “Лебапгазчиқариш” маъмурияти, оқова сув тозалаш заводи, автомобиль таъмирлаш корхонаси ва бошқа ташкилот муассасалари ходимлари хайрия қилишган.