Афғонистон инқирозида минтақа давлатларининг ўрни ҳақида

Минтақадаги давлатларнинг ҳеч бири БМТнинг Афғонистонга ёрдам жамғармаси донорлари ўнталигига кирмайди. Бу ерда ҳали ҳам АҚШ ва ЕИ етакчилик қилмоқда.

Қизиғи шундаки, Россия ва Хитой бир хил кўрсаткичлар билан донорлар рейтингида 19 ва 20-ўринларни эгаллаб турибди (донорлик фондининг умумий ҳажмида 0,3 фоиз).

Айни пайтда, хабар қилинганидек, Хитой Толибон тарғиботчиларининг Пекиндан камбағал афғонларга совға қилинган ун ва кўрпа-тўшаклар ҳақидаги хабарлар, фотосуратлар ва видеоларни кенг тарқатишини қаттиқ назорат қилмоқда.

Минтақа давлатларидан Афғонистонга кўрсатилаётган реал гуманитар ёрдам бу PR  тарғиботи кўламига тўғри келмаслиги аниқ.

Балки бу қизиқ номутаносиблик Пекин ва Москванинг Афғонистон барибир Ғарб давлатлари зиммасида эканлигига ишонаётганидандир.

Яна бир ҳолат – Хитой ва Россиянинг афғон инқирози билан жиддий шуғулланишни истамаслигини ва минтақа давлатларининг бу борадаги имкониятлари чекланганлигини акс эттираётгандир.