Кеча Facebookда Марк Цукерберг, унинг рафиқаси Присцилла ва америкалик олим Эдвард Бойденнинг подкасти эълон қилинди. Улар илм-фан ва келажак ҳақида суҳбатлашди.
Суҳбатдан олинган асосий фикрлар:
🧬 Молекуляр тиббиёт, генетика, математика -инсоният келажаги ҳисобланади.
Ажойиб кашфиётлар турли йўналишларда фаолият олиб борган ва ҳеч қачон бирга ҳамкорлик қилиши мумкин бўлмаган жамоалар томонидан амалга оширилади.
Инклюзивлик ва хилма-хиллик яхши кўрсаткич бўлиб сақланиб қолиши керак (аммо Meta ўз ходимлари билан бундай муносабат ўрната олмаяпти)