Афғонистондаги озиқ-овқат инқирози мисли кўрилмаган даражага етди

БМТ Қочқинлар комиссарлиги маълумотларига кўра, Афғонистондаги озиқ-овқат инқирози “ҳақиқатдан ҳам мисли кўрилмаган даражага етган”. Деярли 23 миллион киши ёки аҳолининг 55 фоизи, ҳаддан ташқари очликни бошдан кечирмоқда.

Бу рақамдан мамлакатда 8,7 миллион киши очлик хавфи остида ва уларнинг ҳозирги ҳолати фавқулодда ҳолат сифатида таснифланади.