Иммунитет танқислиги синдроми ҳолатлари сони ортмоқда

Аниқланишича, синдром ҳолатлари COVID га қарши вакцинациялар туфайли ортиб бормоқда.

The Lancet журналида чоп этилган янги мақолада инсон организми COVID-19 га қарши қанча кўп эмланса, унинг танаси VAIDS деб аталадиган ОИТСга ўхшаш иммунитетни йўқотиш синдромига тушиб қолади, деб ёзилган мақолада.

Орттирилган иммунитет танқислиги белгилари (VAIDS) инъекциянинг биринчи курсидан сўнг пайдо бўлади. Мутахассислар ҳар бир кейинги эмлаш “иммун эрозияси” жараёни  фақатгина тезлашишда давом этишидан хавотир билдирмоқдалар.

Тадқиқотлар доирасида Швециядаги эмланган ва эмланмаган инсонларнинг саломатлик кўрсаткичларини солиштирилди. Тўққиз ой давомида икки гуруҳдаги 1,6 миллионга яқин одам ўрганилиб чиқилди.

Тўлиқ эмланган одамларда жуда қисқа вақт – максимал олти ой давомида кичик иммунитетга эга бўлишлари аниқланди. Шундан сўнг, инъекциялардан келиб чиққан сунъий “иммунитет” тезда заифлашади ва тўлиқ эмланган одам ҳар қандай инфекция, хусусан ОИТС каби  касалликдан ҳимоясиз қолади дейилади тадқиқот ҳисоботида.

Айни пайтда, эмланмаган одамлар ҳақиқий ва доимий иммунитетни сақлаб қолишлари аниқланган, чунки уларнинг танаси иммунитетга зарар етказувчи “тиканли” оқсиллар ва бошқа номаълум кимёвий моддаларга дучор (киритилмаган) бўлмаган, айнан мазкур моддалар иммун тизимини эмлашдан бир ҳафта ичида йўқ қилиши маълум бўлган.

“Шифокорлар бу кўплаб эмланганлар “ҳодисасини” иммунитет “эрозияси” ёки орттирилган иммунитет танқислиги деб аташмоқда, бу миокардит ва бошқа касалликларнинг кўпайишига сабаб бўлиб, оқибатда сурункали касалликларга олиб келади” – демоқда Американинг Frontline Doctors (AFLDS) тадқиқот натижалари бўйича тайёрланган мақолада.