Бу ҳақда АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Том Уэст PBS телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтган. Унинг сўзларига кўра, «Толибон» санкцияларининг бекор қилинишига нафақат Қўшма Штатлар қаршилик кўрсатмоқда – бу халқаро ҳамжамиятнинг жамоавий позицияси бўлиб, у Толибондан маълум бир кучлар орқали “масъулиятли ҳукумат” сифатида обрў қозонишини истайди.
Шу билан бирга, инсонпарварлик ёрдами шарт эмас, шундай бўлсада унга 474 миллион доллар ажратилмоқда.
Қўшма Штатлар ва халқаро ҳамжамиятнинг таълим бўйича позицияси: Толибон 20 йил давомида шаклланган ўқув дастурини ўзгартирмасликка ваъда берди. Уларнинг айтишича, қизлар 12 провинциядаги мактабларда ҳеч қандай чекловларсиз таълим олиши мумкин, аммо буни кузатиб бориш учун жойларда мустақил кузатувчилар керак бўлади дейилмоқда хабарда.