“Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида”ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

Қонун лойиҳасининг мақсади қуйидагилардан иборат:

✅ ташқи меҳнат миграцияси соҳасидаги муносабатларни қонун даражасида мустаҳкамлаш;

✅ халқаро ҳужжатлардаги қоидаларнинг хусусан, мажбурий меҳнатга, мигрантларнинг соғлиғига зиён етказувчи шароитларда ишлаш учун жалб этишга йўл қўймаслик каби қоидаларни миллий қонунга имплементация қилиш;

✅ ташқи меҳнат миграцияси соҳасидаги давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатларини белгилаш;

✅ фуқароларнинг мамлакат ташқарисидаги фаолиятини ташкил этиш, уларни уюшган ҳолда ишга жойлаштириш ҳамда чет эллик фуқароларни Ўзбекистонда меҳнат қилиш учун жалб этишнинг ҳуқуқий механизмларини белгилаш.

👆Қонун лойиҳасида меҳнат мигрантларининг даромадлари икки томонлама солиққа тортилмаслиги белгиланмоқда.