Ҳозирда мамлакат иқтисодиёти ҳам, аҳоли сони ҳам бир вақтда ўсиб бормоқда, шунинг учун Ўзбекистонга кўпроқ электр энергияси керак, деди вазир ўринбосари Азим Аҳмадхўжаев.
“Бугунги кунда бизда 15 ГВт қувват мавжуд ва биз уни 2030 йилга келиб 30 ГВтгача оширишни режалаштирмоқдамиз, шундан 25 фоизи қайта тикланадиган манбалардан олинади”, деди у bne IntelliNews нашрига берган интервьюсида.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон Россиянинг «Сибур» компанияси билан қўшма корхона ташкил этиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Шунингдек, республика Россия билан ҳамкорликда Жиззах вилоятида АЭС қуради.