Владимир Макей РТ Араб телеканалига берган интервьюсида НАТО таҳдиди юзага келган тақдирда Беларус ядровий қуролга эга бўлишга тайёрлигини айтди. ТИВ раҳбари НАТО Беларус чегараларига яқинлашганини, альянснинг ҳарбий фаоллиги ва ҳарбий машғулотлар сони сезиларли даражада ошганини қайд этди.
Шу билан бирга, Макей Беларус бу ядро қуролини қаердан олишини маълум қилмади. Балки, бу қуролни Россия Минскка беришини англатар, бироқ, Россия раҳбарияти бу ҳақда ҳеч қандай позицияни кўрсатмади.
Беларуснинг ядровий давлат мақоми Россия учун хавфли бўлиши мумкин. Биринчидан, Беларус Республикасида ҳокимияти эгаллаб олиниши мумкин, кейин қурол очиқ душманлар қўлига ўтади. Иккинчидан, ҳозирда Россия газининг Россия қувури орқали транзитини тўсиб қўйиш имкониятидан иккиланмаётган Лукашенкога ишонч йўқ.
Белоруссияда ядровий қуролни жойлаштириш фақат Иттифоқ давлати тўғрисидаги шартнома амалга оширилган тақдирдагина ҳақиқатга айланиши мумкин. Яъни, Россия-Беларус интеграцияси чуқур ва қайтариб бўлмайдиган даражага етади. Ҳозирча томонлар бунга келишмаган.