Араб дунёсидаги 420 миллион кишининг учдан бир қисми тўғри овқатланишдан маҳрум бўлиб, жами сўнгги 20 йил ичида араб мамлакатларида очликдан азият чекаётганлар сони 91,1 фоизга ошган. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ҳисоботида маълум қилинган.
Очликнинг асосий сабаблари орасида қуролли тўқнашувлар, чўзилган иқтисодий инқирозлар, ижтимоий босимлар ва “бошқа тўнтаришлар” кабилар кўрсатилган.
“Ўтган йили минтақа аҳолисининг қарийб учдан бир қисми – 141 миллион киши, бу аввалги йилгидан 10 миллион кишига кўп – ўртача ёки оғир озиқ-овқат таъминоти етишмаслигига дучор бўган”, – дейилади ҳисоботда.
Ҳужжатга кўра, можаролардан жабр кўрган Яман ва Сомалида кўпчилик одамлар тўйиб овқатланмайди.
“Аввалгидек, можаролар минтақада очарчиликнинг асосий сабабларидан бири бўлиб қолмоқда, можаролар содир бўлган мамлакатлар ва ҳудудларда қарийб 53,4 миллион киши оч қолмоқда, бу можаролардан холи мамлакатлардагига қараганда олти баробар кўпдир”, – деди ФАО ўринбосари, Яқин Шарқ ва Шимолий Африка бўйича минтақавий вакили Бош директор Абдел Ҳаким Ал-Ваэр.
Жорий йилнинг охирига қадар, унинг сўзларига кўра, ижобий ўзгаришларни кутмаслик керак, чунки “очликнинг тарқалишига ёрдам берадиган асосий омиллар вазиятни ёмонлаштириш учун ишлашда давом этмоқда”.
Аввалроқ интернет нашрлари 2021 йилнинг биринчи ярмида қочқинларга ёрдам кўрсатиш учун ихтисослаштирилган «Закот» жамғармаси орқали 12 штатдаги 584 586 нафар қочқин ва ички кўчирилган мусулмонларнинг хайрия жамғармаларидан ёрдам олгани ҳақида маълум қилган эди. Ёрдамнинг умумий миқдори 27,5 миллион долларни ташкил этган.