Каъбанинг қора тошига виртуал реалликда тегса бўлади

Саудия Арабистони мусулмонларга виртуал реаллик технологиясидан фойдаланган ҳолда Каъбанинг қора тошига тегиниш имконини берувчи дастурни ишга туширди.

Саудия Арабистонида мусулмонларга виртуал реаллик технологияси ёрдамида Каъбанинг Қора тошига тегишига имкон берувчи дастур ишга тушди, деб ёзади Middle East Eye нашри.

Виртуал Virtual Black Stone сизни уйингиздан чиқмасдан мусулмонлар учун муқаддас жойга олиб бориш имконини беради.

Макка шаҳридаги Масжид имом-хатиби Шайх Абдул Раҳмон Ал-Судайс ўтган ҳафта биринчи бўлиб виртуал реаллик кўзойнакларини тақиб, янги технологияни синаб кўрди. Унинг сўзларига кўра, Саудия Арабистонида буюк диний ва тарихий обидалар бор, уларни рақамлаштириш ва энг сўнгги технологиялар ёрдамида барчага етказиш керак.

Абдул Раҳмон Ал-Судайс кўриш, эшитиш, тегиниш ва ҳатто ҳид каби имкон қадар кўпроқ ҳислар учун виртуал симуляция муҳитини яратиш муҳимлигини таъкидлади. Виртуал “қора тош” программаси мусулмонларга Маккага зиёрат қилишдан олдин ҳам, ҳажда мусулмонлар бошдан кечирган ҳис-туйғуларни ҳис қилишларига имкон беради.