Boeing ва Airbus АҚШ ҳукуматини 5G телеком стандарти авиация саноатига катта салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
АҚШ транспорт вазирига ёзган мактубида Boeing ва Airbus раҳбарлари Дейв Калхун ва Жеффри Ниттел 5G технологияларининг аралашуви самолётлар хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатишидан хавотир билдирган.
Улар тадқиқот натижаларига иқтибос келтириб, агар АҚШ Федерал авиация маъмурияти 2019 йилда 5G технологияларидан фойдаланишга рухсат берган бўлса, бугунги кунда Қўшма Штатлардаги 345 000 га яқин йўловчи самолёти ва 5 400 та юк самолёти кечиктирилган, ёки умуман бекор қилинган.
Мактуб муаллифлари АҚШ авиация саноати компаниялари 5G муҳитида қандай ишлашни аниқлашга уринаётган бир пайтда расмийлардан 5G стандартини ишга туширишни кечиктиришни сўрашмоқда.
Алоқа операторлари ассоциацияси эса авиакомпанияларни фактларни бузиб кўрсатишда ва ваҳима миш-мишларини тарқатишда айблаган.