Қозоғистондаги вазият халқ иродаси ёки махсус сценарий?

Қозоғистон масаласига охиригача аралашмай, ўзимни шахсий фикримни ёзмай турдим, сабаби ўзим учун охирги тўхтамга кела олмай иккиландим, бу оддий газ нархини ошишидан норози халқни намойишими ёки махсус ишлаб чиқилган дастур асосидаги давлат тўнтарилиш сценарийсими?

Шу икки савол миямда кун бўйи айланди, ички интуициям яна тўғри чиқди (доимгидек).

… Қосим-Жомарт Тоқаев ОДКБ(Организация Договора о коллективной безопасности)- Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотидаги ҳамкорларидан мамлакатдаги нотинчликларни бостириш учун ёрдам сўради!…

Президентнинг шу тадбири мени якуний хулосамни миямда шакллантирди, ҳа бу “махсус ишлаб чиқилган дастур асосидаги давлат тўнтарилиш сценарийси” ва бу сценарийга оддий халқ тутилди, сценарий муаллифларига ўзлари бажариб ўйнаб бериши керак бўлган ролни ўзлари билмаган ҳолда ўйнаб беришди, бу роль оддий халққа қанча қимматга тушишини энди вақт кўрсатади.

Тан олишимиз керак Қозоғистондаги бу вазият бизга ҳам иқтисодий жиҳатдан жиддий таъсир кўрсатади, бу таъсирни узоғи икки ҳафтада ҳис қилишни бошлаймиз, буни тушуниш учун катта мия шарт эмас аслида. Мен масалани бошқа томонига эътибор қаратишни ва жиддий мулоҳаза қилиб қўйишимизни истайман”Қозоғистон кейси” ни бошланиш нуқтаси жараёниҳодисасидан тортиб, ҳар бир соатигача таҳлил қилиб, ўрганиб эслаб қолишимиз керак! Воқеалар ривожи, кетма кетлиги, бу жараёнда халқни бошқариш услуби ва тактикаси, қадамлар кетма кетлиги ҳамма ҳаммасини ўрганиб, ёдлаб қолишимиз керак, токи эртага шу сценарий бўйича бизда ҳам шу “схема” ишлашни бошласа, буни тезликда фахмлашимиз, фарқига боришимиз, “схема”ни тезликда таниб олишимиз ва воқеалар ривожини олдиндан прогноз қила олиб, тайёр туришимиз, оддий халқни манипуляцияга берилишига йўл қўймаслигимиз учун!

Бу схемалар, ўйинлар жабри барибир охир оқибат оддий халқ гарданига тушади. Нега айнан “Қозоғистон кейси” ни ўрганиб қўйишимиз керак демоқдаман, чунки бу схема бемалол бизда ҳам ишлайди, биз бир бирига ҳар томонлама яқин миллатмиз, муаммоларимизнинг туб илдизи ҳам бир, коррупция, непотизм, монополистик схемаларнинг ишлаш кетма кетлиги ҳам бир хил, демакки сценарий муаллифлари ўзларини ортиқча уринтирмай, янги сценарий ишлаб чиқишга вақт сарфламай тайёр схемани қўллайди! Қўллаш эҳтимоллиги борми?~ бор, юқори!

Бу савол назаримда вақт омилига ташланган, “улуғ рус оға”нинг олдимизга қўйган вазифалари ва топшириқларини бажаришимиз даражаси, муддатларига боғлиқ холос…Шахсан мен бугунги манипуляцияга берилувчи, пиарга ўч, шахсий сиёсий фикри шаклланмаган, қорин ғамидан бошқа ғами йўқ бўлган, тақдим этилаётган маълумотлар оқимини синтез қила олиш салоҳиятига эга бўлмаган халқимизни бунақа “схема” лар қурбони бўлишини истамайман, талофатлар жуда оғир бўлиши мумкин, чунки бизда ижтимоий фаол, эркин фикрловчи, халқни йўлчи юлдуз каби ёруғликка ўзини ортидан етакловчи, моддий ва маънавий мустақил бўлган инсонларнинг ўзи ҳали бирлаша олгани йўқ (чекка чеккаларда бир бирини чайнаш билан овора)…

Қозоғистон ҳалқига эса ниятим битта: манипуляцияга берилмаслик, чой чақага ватанни сотмаслик, ижтимоий фаол ҳур фикрловчи ва халқ олдида ҳурмат эътибори бор бўлган сиёсий элита бирлашиб, музокараларни бошлаши, оммани тўхтатиши шарт ва зарур! Акс ҳолда ватанни, мустақилликни қўлдан бой бериши мумкин..

Барногул Санакулова