Қозоғистондаги норозилик ва тартибсизликлар: воқеалар хронологияси

2022 йил 1 январдан Қозоғистон суюлтирилган газ нархини литри учун 50-60 тангадан 120 тангага оширди, бу одамлар орасида норозиликка сабаб бўлди.

2 январь Жанаўзенда норозилик намойишлари бошланди, кейинчалик бошқа вилоятлар аҳолиси ўз ватандошларини қўллаб-қувватлаш белгиси сифатида кўча намойишларига чиқа бошлади. Натижада, буларнинг барчаси мамлакатда тартибсизликлар, фавқулодда ҳолат жорий этилиши, шунингдек, ҳукуматни истеъфога чиқишига олиб келди.

2 январь Мангистау вилоятида маҳаллий ҳокимият органларининг суюлтирилган газ нархи сиёсатидан норози бўлган аҳоли кўчага чиқди. Улар энг кам иш ҳақи миқдорини ҳисобга олган ҳолда газ нархини 60 тангага туширишни талаб қилишди. Актауда норозилик намойишлари.

3 январь

2 январдан 3 январга ўтар кечаси Жанаўзеннинг марказий майдонида мингга яқин одам йиғилди. Намойишларда Актау, Атирау, Олмаота ва бошқа шаҳарлар аҳолиси ҳам қатнашди. Эрта тонгда президент Қосим-Жомарт Тоқаев ўзининг Твиттердаги расмий саҳифасида маҳаллий ҳокимият органларининг суюлтирилган газга қўйилган нарх сиёсатидан норози бўлган Мангистау вилоятидаги вазият ҳақида ёзди.

Давлат раҳбари ҳукуматга зудлик билан Жанаўзендаги вазиятни иқтисодий мақсадга мувофиқлигини ҳисобга олган ҳолда ҳуқуқий соҳада кўриб чиқишни топширди. У намойишчиларни жамоат тартибини бузмасликка чақирди. Тушлик вақтига яқин ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий вазиятни ўрганиш бўйича идоралараро комиссия тузилди. Бундан ташқари, бу вақтга келиб, баъзи ёқилғи қуйиш шохобчалари аллақачон газ нархини 120 дан 85 – 90 тангага туширганини эълон қилди. Ўша куни Энергетика вазири Мағзум Мирзагалиев брифинг ўтказиб, Манғистау вилоятида суюлтирилган газ нархи ошиши ҳақида аҳоли олдиндан огоҳлантирилганми, деган саволга изоҳ берди. “Бу иш 2018 йилда бошланган эди. Шунга кўра, 2019 йилда тегишли бозор механизмига ўтиш муаммосиз бошланди. Қонунчиликдаги ўзгаришлардан барча бозор иштирокчилари, газ тармоқлари ташкилотлари, ёқилғи қуйиш шохобчалари, албатта, ҳамма хабардор эди. Бу жараён қизғин муҳокама қилинган эди”, – деди Энергетика вазирлиги раҳбари. Автогаз тақчиллиги сабаблари бўйича эса, қуйидагилар маълум қилинди “паст нархларда ушлаб турилиши ишлаб чиқарувчиларнинг рағбатлантирмаслигига олиб келади, шунингдек, яна бир сабаб – истеъмолнинг ўсишини билан боғлиқ”. У, шунингдек, Энергетика вазирлиги Жанаўзендаги воқеаларга нима учун кеч муносабат билдирганини тушунтирди, чунки ўша пайтга қадар одамлар тўққиз соатдан кўпроқ вақт давомида норозилик билдиришган, бироқ тегишли бўлим томонидан электрон савдога ўтиш ҳақидаги пресс-релиздан бошқа ҳеч қандай муносабат билдирилмаган. Мирзагалиевнинг сўзларига кўра, Жанаўзендаги вазият маълум бўлиши биланоқ унинг ўринбосари зудлик билан Манғистауга учиб, ёқилғи қуйиш шохобчалари раҳбарлари ва эгалари билан жойида учрашиб, муаммонинг мақбул ечимини ишлаб чиққан. Шу куни кечқурун Манғистау вилояти ҳокими Нурлан Ногаев Жанаўзен шаҳрида автомобиль эгалари билан учрашиб, уларни конструктив мулоқотга чақирган эди.

Кечга яқин кўплаб шаҳарларда зиддиятлар авж ола бошлади – одамлар жанаўзенликларни қўллаб-қувватлаш учун кўчаларга чиқишди, шунингдек, расмийлар нархларни камайтиришга ваъда берганига қарамай, ўз талабларини илгари сурдилар.

4 январь

4 январга ўтар кечаси намойишлар давом этди. Эрталаб Қосим-Жомарт Тоқаев Манғистау вилоятидаги ҳукумат комиссияси иш бошлаганини маълум қилди. Тушлик вақтига яқин Ерали Туғжанов бошчилигидаги ҳукумат комиссияси вилоятга етиб келди ва иш бошлади. Комиссия аъзолари Жанаўзен фаолларининг ташаббускор гуруҳи билан музокаралар ўтказда ва Оқтаудаги «Интимак» майдонида йиғилган фаоллар билан учрашган.

Музокаралар натижасида «КазМунайГаз» НК АК ижтимоий масъулияти доирасида суюлтирилган газ нархини пасайтириш ва унинг нархини Манғистау вилоятида 50 танга этиб белгилашга қарор қилинди. Вилоят раҳбари матбуот хизмати вакили Нурлан Ногаев ҳукумат комиссияси аъзолари йиғилишидан сўнг аэропортдан Оқтауга қайтаётганида намойишчилар унинг машинасини йўлда тўхтатиб қолишганини айтган.

Кечқурун Қозоғистон президенти намойишчиларга мурожаат қилди. Давлат раҳбарининг айтишича, ҳукумат Манғистау вилоятида суюлтирилган газ нархини литри учун 50 тангага тушириш тўғрисида қарор қабул қилган. У яна бир бор намойишчиларни жамиятимиз барқарорлиги ва ҳамжиҳатлигига путур етказишдан манфаатдор бузғунчи шахсларнинг чақириқларига эргашмасликка чақирган. “Ижтимоий-иқтисодий характердаги бошқа талаблар ҳам алоҳида кўриб чиқилади”, — деб маълум қилган давлат раҳбари.

5 январь

Бироқ тунга яқин Олмаотада кечки пайт бошланган митинглар тартибсизликларга айланиб кетди. Намойишчилар Республика майдонига бостириб киришди. Хавфсизлик кучлари намойишчиларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ ишлатган. Полиция ходими калтакланган. Намойишчилар машиналарга ўт қўйиб, дўкон ойналарини синдиришган.

Майдон полиция томонидан тўсиб қўйилди, тўсиқлар ўрнатилди ва махсус ходимлар олиб келинди, хавфсизлик ходимларига қалқонлар берилган. Майдонда махсус жиҳозларни кўриш мумкин. Фото:

Шаҳар ҳокимлиги биноси кўп сонли полиция ходимлари ва махсус кучлар томонидан ўраб олинган. Кечаси оммавий митинглар фонида мобил интернетда узилишлар кузатила бошланди, кўплаб шаҳарларда Telegram, WhatsApp ва Signal мессенжерлари ишламай қолди.

Манғистау вилоятида ҳам тунда тартибсизликлар содир бўлди. Намойишчилар Актаудаги вилоят ҳокимлиги биносига кираверишда суратга олинган. Видеода махсус кучлар ҳам бор эди. Тунги соат иккиларда Қосим-Жомарт Тоқаев Манғистау вилояти ва Олмаота шаҳрида фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисидаги фармонларни имзолади. Фавқулодда ҳолат даврида Олмаота ва Манғистауда комендантлик соати жорий қилинган, кириш ва чиқишлар чекланган.

5 январь куни эрталаб давлат раҳбари Қозоғистон ҳукуматини истеъфога чиқариш тўғрисидаги фармонни имзолади. Алихон Смоилов мамлакат бош вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Шунингдек, президент Қримбек Кушербаевни Қозоғистон давлат котиби лавозимидан озод қилди ва унинг ўрнига Эрлан Карин тайинланди. Шунингдек, эрталаб Олмаота ҳокими Бахитжан Сагинтаев мегаполисдаги оғир вазият муносабати билан шаҳар аҳолисига мурожаат қилиб, шаҳардаги вазият ҳокимият назоратига олинганини айтди.

Провокатор ва экстремистлар қўлга олинди. Эрталаб соат 9 да давлат раҳбари мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий вазиятга бағишланган йиғилиш ўтказди, президент нархларнинг оширилишига ҳукумат, хусусан, Энергетика вазирлиги, шунингдек, «Казмунайгаз» ва «Қозоқгаз» айбдор эканлигини таъкидлади. Учрашувда Қосим-Жомарт Тоқаев ижтимоий-иқтисодий вазиятни барқарорлаштириш бўйича қатор топшириқлар берди. Қозоғистонда соат 10:00 га келиб Telegram, WhatsApp мессенжерлари ҳамон ишламаяпти.