Россия ва Хитой ташқи ишлар вазирлари Сергей Лавров ва Ван Йи Қозоғистондаги воқеаларни телефон орқали муҳокама қилиб, мамлакатдаги воқеаларга хорижий кучларнинг таъсиридан хавотир билдираётгани маълум қилинди.
Вазирлар Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев таҳдид кўламига мос келадиган ўз вақтида чоралар кўрганини ва Қозоғистон маъмуриятининг мамлакатда конституциявий тузумни тиклаш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаганини қайд этишган.
Ван Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотининг (КХШТ) Тинчлик корпуси томонидан Қозоғистонда кўрилаётган чора-тадбирларни юқори баҳолади. Ван ва Лавров Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Евроосиёда, жумладан, Марказий Осиё минтақасида хавфсизликни таъминлашдаги аҳамиятига эътибор қаратди.
Музокаралар чоғида Лавров, шунингдек, Вангга АҚШ билан Женевада бошланган хавфсизлик кафолатлари бўйича учрашув, шунингдек, НАТО-РФ кенгаши йиғилиши ҳақида маълумот берди.