Совет Иттифоқи қайтадими?

Қозоғистон ўзини тикламоқда, бироқ у ерда январь ойида содир бўлган воқеа жамоатчилик фикрини “таъқиб” қилишни давом этмоқда.

Ҳалигача кўпчиликни қийнаётган савол? Тинч Қозоғистон қандай қилиб шундай даҳшатли тарзда портлаши мумкин – қотилликлар, талон-тарожлар, минглаб экстремистлар?

Таҳлилчилар янги назарияларни илгари суришни давом этмоқда – албатта, таҳлилларнинг аксарияти Россияни постсовет ҳудудидаги энг кучли ва қудратли ўйинчилардан бири сифатида гавдаланмоқда.

Постсовет ҳудуди ҳақида қисқача, Путин Совет Иттифоқини тиклаш, ҳеч бўлмаганда собиқ империянинг эски чегараларини қайтариш истагини бир неча бор намойиш этганини кузатиш мумкин. Балки, Қозоғистон дунёдаги энг йирик давлат чексиз амбицияларининг навбатдаги қурбонига айлангандир? Тарихга бир назар ташласак, Назарбоев Россия билан иқтисодий иттифоққа қарши эмас, КХШТга қўшилиш ғоясини қўллаб-қувватлаган, лекин унга (Путинга) мамлакат ички ишларга аралашишга, ўз сиёсатини белгилашга рухсат бермасди. У ўз суверенитетини ҳимоя қилди – лекин, Тоқаев унчалик эҳтиёткор эмасмиди, балки шу сабаб Назарбоев ҳокимиятдан четлаштирилди, олигархлар ва унга яқин шерикларидан “мойли жойлар” тортиб олинди ва Қозоғистон Россияга бироз яқинлашди.

Аммо, ҳозир гап Қозоғистон билан бундан кейин нима бўлиши ҳақида эмас, балки Россияга қўшни қолган давлатлар нима қилиши кераклиги ҳақида. Ўз-ўзидан кўриниб турибдики, энди ҳар қандай иттифоққа киришда ниҳоятда эҳтиёткор бўлиш керак – Ўзбекистон қўшни давлатлар билан ҳамкорлик қилиши, лекин ҳеч қандай ҳолатда мустақилликни йўқотиш даражасида сиёсий ён беришларга йўл қўймаслиги керак.

Марказий Осиё давлатлари билан иттифоқ тузиш яхши вариант – давлатларни бир тарих, бир мафкура бирлаштиради. Ҳа, ташқи таҳдидларга муваффақиятли қаршилик кўрсатиш учун сиёсий иттифоқ зарур, лекин айни пайтда бир қатор мамлакатларда ҳокимият авторитар раҳбарлар қўлида экан, бу жуда хавфли ҳисобланади. Бундай интеграция қимматга тушиши мумкин – ҳатто ҳудудий йўқотишларгача бориши ҳеч гап эмас.

Сўнгги ўн йилликларда жаҳон саҳнасида рўй бераётган воқеалар сиёсатнинг стратегия эканлигини, бу ўйинда фақат энг эҳтиёткор ва узоқни кўра оладиганлар ғалаба қозонишини яна бир бор тасдиқлайди. Шу боис, давлат раҳбарлари даражасида ҳар бир қадам, ҳар бир сўз, имзоланган ҳар бир ҳужжат чуқур ўйлаб кўрилиши, юзага келиши мумкин бўлган барча ножўя таъсирларни таҳлил қилиши керак.

Ўзбекистон ўз йўлига эга ва мустақилдир шу билан бирга катта давлатлар атрофида урушаётган пайтда ўз суверенитетини ҳимоя қилиш мамлакат учун муҳим. Ўзбекистоннинг келажакдаги тақдири ҳақида қандай фикрдасиз – сиёсий иттифоқларга киришимиз керакми?

Никто…