Хитойлик олимлар SARS-CoV-2 коронавируси билан умумий хусусиятларга эга янги NeoCoV коронавирусини аниқладилар.
NeoCoV Жанубий Африкада кўршапалакларда аниқланган ва ҳозир ҳам бу популяцияда тарқалмоқда. Бироқ, олимларнинг таъкидлашича, у мутацияга учраган яширин потенциалга эга ва бунинг натижасида нафақат ҳайвон ҳужайралари, балки одам организмига ҳам кириб бориш қобилиятига эга бўлади. NeoCoV MERS-CoV коронавирусининг яқин қариндоши саналади. Шунингдек, яқин Шарқдаги респиратор синдромнинг қўзғатувчиси бўлиб, унинг тарқалиши 2010 йилларда қайд этилган. У SARS-CoV-2 билан ҳужайраларга кириб боришнинг умумий механизмига эга.
Жанубий Африкадан янги коронавирус топилгани ҳақида хабар берган хитойлик олимлар 2019 йил охирида SARS-CoV-2 коронавирусини юқтиришнинг биринчи ҳолатлари аниқланган Вухан университетида ишламоқда.