АҚШдаги бизнес эгаларининг 30% аёллардир.
Кутилмаган натижа
Тадқиқот натижаларига кўра, кўплаб ривожланган Европа мамлакатларида тадбиркор аёллар сони жуда кам.
Сабаблар…
Тадқиқотчилар мамлакатда расмий бандлик имкониятларининг йўқлиги туфайли заруратга асосланган тадбиркорликни ва расмий меҳнат бозорлари яхши ривожланган мамлакатларда мавжуд бўлган инновацияларга асосланган тадбиркорликни ажратиб кўрсатишади.
Бироқ, ҳар икки турдаги иқтисодда ҳам тадбиркор аёллар фаолияти ўртасида катта фарқлар мавжуд.
Анголада аёлларнинг 50 фоиздан ортиғи тадбиркорлик билан шуғулланган бўлса (эркакларга қараганда бироз юқорироқ), Миср (5,4 фоиз) ёки Марокаш (4,5 фоиз) каби кам даромадли мамлакатларда тадбиркор аёллар сони камроқ бўлган … Бу ерда эркаклар кўпроқ тадбиркорлик билан шуғулланиши аниқланган (тахминан 10-17%).
Ўзбекистондачи?
Аёл раҳбарлар бошқарувидаги кичик корхона ва микрофирмаларнинг соф даромади қарийб 2 трлн. сўмга ошган.
2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида аёл раҳбарлар бошқарувида кичик корхона ва микрофирмаларнинг маҳсулот сотишдан тушган соф даромади 15,7 трлн. сўмни ташкил этган.
Маълумот учун: аёл раҳбарлар бошқарувида 36 295 та кичик корхона ва микрофирмалар мавжуд.