Коннектикутдаги Жексон лабораториясининг бош тадқиқотчиси доктор Деря Унутмаз COVIDнинг барча турларига қарши самарали бўлиши мумкин бўлган иммун тизими устида иш олиб борилиши ҳақида маълумот берди.
Олимлар зарарланган ҳужайралар учун саратон касаллигини даволашда қўлланиладиган усулни қабул қилишди. Олимнинг таъкидлашича, COVID-19нинг вариантлари организм томонидан ишлаб чиқарилган антикорлардан қочиши мумкин, шунинг учун ҳатто эмланган одамлар ҳам, омикрон билан содир бўлгани каби, ўта юқимли бўлиши мумкин.
“Вирус юзасида биз бошоқли оқсиллар деб атайдиган ўсимталар бор, булар вирус ҳужайра юзасидаги қулфга ёпишиб, киритилган модда уни очади ва калит каби ишлайди. Шундан сўнг у ўз оқсилларини ишлаб чиқаради, уларни нусхалайди ва бошқа ҳужайраларга тарқатади”, деди Унутмаз.
Ишлаб чиқилган усул вирусни ушлаш учун мўлжалланган. “Биз ҳужайра юзасида “қулф” олдик ва уни синтетик биология ёрдамида молекулага айлантирдик, бу бизга вирусни синтетик оқсил билан боғлаш имконини беради”, деди олим.