Путин Макронга Белоруссиядаги машғулотлардан сўнг ҳарбийларни Украина чегараларидан олиб чиқиб кетишга ваъда берди
Кремлдаги музокаралардан хабардор манбаларга кўра, икки давлат президентлари ўртасида норасмий битим тузилган.
Бу келишув бандларидан бири 10-20 февралга мўлжалланган Россия-Беларус ўқув машғулотлари якунлангандан сўнг 30 минг рус қўшинининг Беларусиядан олиб чиқилишидир. Путин, шунингдек, янги “ҳарбий ташаббуслар” кўтармасликка ва Россия қўшинларини жойлаштириш бўйича мулоқот олиб боришга ваъда берди.
Путин ён бериб, сулҳ истаяптими? Ёки у янги режа тузяптими?