Қозоғистон ҳукумати газ нархини 2024 йилгача музлатишини маълум қилди

Қозоғистон ҳукумати инфляцияни жиловлаш учун ички табиий газ нархини ўтган йилнинг декабрь ойидаги даражасида 2024 йилнинг 1 январигача музлатиб қўймоқчи, деди ҳукумат йиғилишида Бош вазир А.Смаилов.

Қозоғистон ҳукумати январь бошидаги кенг кўламли норозилик намойишларидан сўнг ёқилғи бозорини барқарорлаштириш йўлларини қидирмоқда.

“Макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш йўналишида ҳукумат асосий эътиборни инфляцияни назорат қилиш, тариф сиёсатини такомиллаштириш, молиявий интизом ва шаффофликни таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширишга қаратади…”, – деди Смоилов.

Қозоғистонда йиллик инфляция 2020 йилдаги 7,5 фоиздан 2021 йилда 8,4 фоизга тезлашган.