АҚШ Россиянинг Украинага бостириб кириши борасида бир қарорга келмаган

АҚШ Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Жон Кирби, Россиянинг Украина чегарасида ҳарбий фаоллигини оширганлигини, бироқ Россия президенти Владимир Путиннинг босқин қилиш ҳақидаги якуний қарорни қабул қилганига ишонмасликларини айтди.
Брифингда сўзлаган Кирби, Россия охирги 24 соат ичида Беларус ва Украина билан чегарадош ҳудудларда қўшин ва қурол сонини оширганига диққат қаратди. У жанубда ҳам бироз жонланиш кузатилаётганини қўшимча қилиб, Россия Қора денгизда ўз флоти иштирокида машғулотлар ўтказганига ишора қилди.
Кирбининг таъкидлашича, Россия армияси ҳушёрлигини ошириб, Путинга эҳтимолий ҳужум учун кўпроқ имконият берадиган тарзда ҳаракат қилмоқда.
Шу билан бирга, матбуот котибининг таъкидлашича, улар турли идоралар орқали босқиннинг исталган куни ҳеч қандай огоҳлантиришсиз бошланиши мумкинлигини бир неча бор таъкидлаган.