Хитой Украинага қурол етказиб берувчи давлатларни танқид қилди. Хитой ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Украина инқирозининг асл сабабини айтди.
“Бир томондан, ўт очишни тўхтатиш ва урушни тугатиш ҳақида жар солиб, бошқа томондан эса, кўп катта миқдорда қурол ва техникаларни узлуксиз етказиб берилиши, жанговар ҳаракатлар янада кучайишига сабаб бўлмоқда”, — деди Ван Йи.
Унинг таъкидлашича, чексиз бир томонлама санкциялар фақат қарама-қаршиликларни янада кучайтиради. Хитой ташқи ишлар вазирига кўра, Украина инқирозининг асл сабаби Европа хавфсизлигида мувозанат йўқолганидадир.
“Бўлинмас хавфсизлик тамойилига мувофиқ мувозанатли, самарали ва барқарор Европа хавфсизлик тизимини қайта қуриш зарур, фақат шу йўл билан биз ҳақиқатан ҳам Европада узоқ муддатли барқарорлик ва узоқ муддатли тартибга эришишимиз мумкин”, — деди Хитой ташқи ишлар вазири.