Уруш бошланди Хитой АҚШни “оловга мой сепиш”да айблади

Хитой ва ниҳоят сас чиқарди. Байден тағо “we have no intention of fighting Russia” (“Россияга қарши жанг қилиш ниятимиз йўқ”) деб армияни ортга қайтаргандан кейин Хитой АҚШни “оловга мой сепиш”да айблади.

Европа ва Америка Россияга қарши санкцияларни бошлаворишди. Донбасни маъқуллаган Россия депутатларига қарши санкциялар эълон қилишди ҳам.

Энди миндейта, ҳадеб бир хил жазо қўлланиловрса, одам ўша жазога мослашиб боровради. Пишиб қолади, чунки ўрганиб қолиш бор нарса. Бу табиий жараён.

“Шимолий Оқим 2” лойиҳасини тасдиқламайман дегандан кейин эса Медведев тағо “газни 2000 евродан сотиб оладиган духи баланд дунёга ҳуш кепсизлааар” деб истеҳзо қилиб қўйди.

Санкция деймизу, Қрим ишғолидан кейин Россияга санкция эълон қилинган эди. 2022 йилнинг январидаги Россиянинг иқтисодий ҳолати қандай эди? 630 млрд долларга тенг заҳираси бор эди. Шундан 16 фоизи АҚШ доллари, 13 фоизи Хитой юани! Тиллани босиб қўйибди Путинали. Ҳали Хитойнинг дастагини ҳисобга олмадим.

Газ нархи ошса, нима бўлиши тушунарли. Лекин бундан қайси давлатларга кўпроқ зарба бўларкан деб ўрганиб чиқиш янаям муҳимроқ. Қуйидаги суратда Россиядан газ оладиган Европа давлатлари ва уларнинг мамлакатдаги газ импортининг неча фоизи Россияданлиги кўрсатилган. 2020 йилники! Мамлакат газининг 50 фоизидан кўпроғи Россия газига тегишли бўлганлари олинди. Бошқалари ҳам бор, бироқ 50 фоиздан камроқ уларники.

Ҳисоблаш сизларга қолди, ўртоқлар. Африканинг уч давлатида сафарда бўлган Туркия президенти сафарни чала қолдириб ортга қайтганда журналистларга шундай деди: “Her kes laf yapıyor, iş yapan yok” (ҳамма қуруқ гаплар қиляпти, иш қилиш йўқ!”). НАТОнинг зум орқали учрашуви бўлади, балки шунда Эрдоған тағо жиддийроқ бир гап айтиб қолар?..

Навбатдаги можаро газ масаласидир ва бу Европа учун жиддий таҳдидни билдиради. Сербия президенти ҳозирдан ҳавотирини билдириб бўлди. 85 фоиз аҳолиси ўрисга ҳайрихоҳлигиниям яширмаяпти энди.

Шундай кетаверса, ё НАТОдан ажралишларни ёки Европа Иттифоқидан чиқиб кетишларни кузатишимиз мумкин. Демади деманг! Кузатиб бораётганингиз учун раҳмат!

– Ая Ҳачча, уруш бошланди…

– Индама.

– Нега?

– Шунча гапирдик. Ишонма Ғарбга, сани анави йиртқичга терит қилиб охурга ташлаб беради дедик. Алданма дедик. Сомонга кепакни кўпроқ сепиб олдига қўйди. Энди ем охурда, йиртқич асабий, занжирдан бўшатилган. Бориб емни охурдан ололасанми?

– Йўқ..

– Энди жим қараб туравер.

– Лекин ваҳима катта!

– Буни аввалроқ ўйласин эди. Ғарб олдин ҳам жим бўлган кейин ҳам жиб туради дедикми, дедик. Ўйнашмагин дедикми, дедик. Санкция беради. Россия ютқазади дейишдими, дейишди. Ўзларича ақлли геополитиклар! Индама деяпман санга!

– Зеленский рус халқига мурожаат қилибди.

– Ие ҳа? Украинча гапириб юрувдию… Инглизчалаб қолувдию? Бу ўйинларни ҳазил деб ўйладими? Ток-шоу деди шекилли?

– Ая…

– Ўзинг ўйла, ҳарбий агент ва актёр жанг майдонига тушса нима бўлишини биласанку! Европанинг барча сирларини биладиган агент, Европада ишлаган агент ҳақида гапиряпман. Ва битта КВНчи! Майнавозчиликми бу санга? Сан билан мани ким эшитади? Ким эшитди ўзи? Энди индама!

– БМТ, Европа четда қараб туроврадими? Харковь, Киев, Одесса бирма-бир кетадими?

– Кўрмадингми ўзинг? Кўзини қонга тўлдиришди. Айтдику, “санга декомунизация керакми, кўрсатаман ҳали” дедику. Бошқаларгаям айтди, четда турганлар, ўйнашмаларинг дедими, деди. Нима қиларди, шу НАТОга кириш орзуси билан яшаб? Тинчгина иқтисодий ривожланишини ўйласин дедик. Ўртада газ учун даллоллик қилиб кайфингни қилиб юр дедик. Ўриспарастга чиқаришдими? Билишмади, бечора украин халқига раҳмимиз келаётганидан гапиргандик ахир. Бу уруш! Болалигидан солдат бўламан деган ғоя билан катта бўладиган халқ турибди қаршисида. Яқин тарихни эслатдик, кирма дедик. Қайсарлигини қўймади.

– Қандай йўл бор энди? Украина ёлғизланиб қолди, бир йўл беринг ахир.

– Рембранднинг асарини қўйганмидинг?

– “Анақа ўғилнинг қайтиши”ними?

– Ҳа.

– Ҳа…

– Шу ишора етади. Худди ўша сурат ақлли бош учун етарли.

– Унақа бўлмаса керак, ая.

– Унда атрофга гапириб юроврсин. Рус халқига, ўз халқига, биродарликларини эсласин… Росия Ғарбнинг санкциясигаям тупуриб қўйган. Европа газсизликка дучор бўлгиси йўқ. Қолган гаплар айтилди. Бўпти, омон бўл.

………………..

Керакмас дедикку, нега қулоқ солмайсизлар? Иқтисод билан қўрқитасизлармией… Одам бўлмаса, иқтисодни нима кераги бор? Айтилдику, Ғарб алдайди деб. Эҳҳҳҳ. Худо Украинани ўз паноҳида асрасин! Ахборот урушида ҳар қанча ғолиб бўлма, триллионлаб долларли қурол-яроғ келтирдик дема, қаршингда Россия бор экан, маслаҳатим, ўйнашма! Кибринг учунмас, халқинг учун тавсиям бўлсин.