“Truth Social” – Трампнинг янги ижтимоий тармоғи

АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп Твиттер ўз аккаунтини тўхтатганидан бир йил ўтиб “Truth Social” деб номланган ижтимоий тармоқ иловасини ишга туширди.

Apple App Store дўконида чекланган миқдордаги фойдаланувчиларга тақдим этилаётган илова келгуси 10 кун ичида барча фойдаланувчилар учун очиқ бўлиши кутилмоқда.

Илова ишга туширилгандан бир неча соат ўтгач, фойдаланувчиларнинг кўплиги сабабли иловада муаммо юзага келди.

Twitter, YouTube ва Facebook ижтимоий медиа платформалари 2021 йил 6 январда Трампнинг аккаунтларини 2020 йилги президентлик сайловларида Конгресс рейди ва фирибгарлик ҳаракатларига ҳисса қўшгани ҳақидаги айбловлар туфайли музлатиб қўйган эди.
Трамп эса 2021 йил февраль ойида Trump Media and Technology Group (TMTG)га асос солган ва октябрь ойида ушбу компания қошида “TRUTH Social” деб номланган ижтимоий медиа платформасини яратишни режалаштираётганини эълон қилган эди.