Россия ва Украина мажорасида Покистондан кўнгиллилар энди расмий иштирок этади

Украинанинг Покистондаги элчихонаси ушбу мамлакатдан кўнгиллилар Россияга қарши урушда қатнашиш учун рўйхатдан ўтгани ҳақида хабар берди.

“Россия билан урушда қатнашиш учун кўнгиллиларни рўйхатга олиш жараёни бошланди, кўплаб одамлар мурожаат қилди”, — дейилган Украинанинг Исломободдаги элчихонаси матбуот хизмати хабарида.

 Покистон махфий хизматлари вакиллари расмий Киев томонидан яратилган Россия билан урушга хорижликларни ёллаш сайтини тўсиб қўйганини даъво қилмоқда.

Бироқ Исломободдаги украиналик дипломатлар буни рад этиб, ишга қабул қилиш сайти Покистонда муваффақиятли ишлаётганини айтишмоқда.