Яна битта монополия, бу сафар тиббиётда

Коррупциянинг олдини олиш, монополия ва манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик бўйича шунча ишлар олиб борилишига қарамай Соғлиқни сақлаш вазирлари айнан шу омиллар аралашган шубҳали қарорлар қабул қилиш билан шуғулланишмоқда.

Намуна сифатида, аҳолига қулайлик учун, деган чиройли гаплар билан битта тадбиркорлик субъектини монополияга айлантириш ортида қандай манфаатдорлик бор? Вазирнинг бу ҳаракати рақобат тўғрисидаги ва давлат ҳаридларига оид қонунчилик талабларини бузмаяптими?

Хуллас мазкур саволлар ҳозирча очиқ.

Қизиқ томони куни кеча Қонунчилик палатасида қўмиталар эшитувида қатнашган Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари А.Иноятов ҳам вазирнинг ушбу ҳаракатлари бўйича аниқ бир гап айтмади.

Лекин ҳаммаси равшандек: фикримизча, “Intermed Innovation” ҳам “УзавтоМоторс”, “Автотест” каби сунъий йўл билан яратилаётган монополия. Фақат тиббиёт соҳасида.

Унда кўзга кўринмаётган коррупция, манфаатлар тўқнашуви ва ўғирликлар бўлиши мумкин.

Бунисини тез кунларда билиб оламиз.

❗️Унгача халқ учун хизмат қиламан, деб овозимизни олиб вазир бўлган амалдорларимиз “соққа” ва “топшириқ”ни деб ўз ваъдаларини унутмасликларини сўраймиз. Вазирлар унутманг: депутатлар сизларга ишониб овоз беришган.