Энг ноқулай сценарийда Украинадаги уруш 100 миллион кишининг очарчиликка олиб келиши мумкин, деди аграр иқтисодиёт соҳасидаги немис эксперти, Бонн университети профессори Матин Каим Frankfurter Allgemeine Sonntagszeitung нашрига берган интервьюсида.
Олимнинг фикрига кўра, Россия ва Украина шу даврга қадар жаҳон бозорига буғдойнинг учдан бир қисмини, маккажўхорининг бешдан бир қисмини етказиб берган.
Маълумот учун: Дунёдаги энг йирик буғдой экспортчилари
Россия дунёдаги энг кўп буғдой экспорт қилади: 2020 йилда 37,3 миллион тонна.
Иккинчи ўринни АҚШ ва Канада бўлишди, ҳар бири 26,1 миллион тонна.
Франция 20 миллион тоннадан бир оз камроқ экспорт қилади, Украина 18 миллион тоннадан бир оз кўпроқ экспорт қилади.
Энди дунёда озиқ-овқат нархлари ўсишда давом этиши мумкин …