Россия реклама бозорида миллиардлаб йўқотишлар бўлади

Россиядаги энг йирик 30 та реклама берувчининг ярмидан кўпи хорижий брендлардир.

• 16 тадан 13 таси Россиядан чиқиш ва бизнесни тўхтатишини эълон қилган. Шу жумладан барча турдаги рекламаларини олиб ташлашини ҳам маъулм қилди.

• Мавжуд маълумотларга асосланган дастлабки прогнозларга кўра, реклама бозори камида 51 миллиард рубль (бугунги кунда 442 миллион доллар) йўқотади. Бу фақат энг йирик реклама берувчилар орасида.

• Россия бозорини бойкот қилишга қўшилган компаниялар орасида Nestle, PepsiCo, Procter&Gamble, Volkswagen, L’Oreal, Mars, McDonald’s, Bayer ва бошқалар бор.