Япония қонунчилиги мусодара қилишга рухсат бермайди

Япония қонунчилиги Японияда сақланаётган хорижий марказий банкларнинг, жумладан, Россия банкининг олтин-валюта захираларини мусодара қилишга рухсат бермайди, деди молия вазири Сюнъити Сузуки.

Аввалроқ, Япония ҳукумати Россия Марказий банки билан операцияларни тўхтатган эди, бу аслида унинг Япония банкидаги захираларини музлатиш демакдир. Марказий банкнинг япон иенасидаги активлари қарийб 33 миллиард долларга баҳоланмоқда.

Шунингдек, Япония ҳукумати Россия раҳбарияти, амалдорлар ва ишбилармонларга қарши санкциялар жорий қилди, “Открытие Банк”, “Новикомбанк”, “Совсомбанк”, “ВТБ”, “Россия Банк” активларини музлатиб қўйди. Промсвязбанк, VEB.RF, баъзи товарлар ва технологияларни Россияга олиб киришни тақиқлади.

Россия санкцияларга жавобан Японияни «дўстона» бўлмаган давлат деб тан олди ва Япония билан Курил ороллари бўйича музокараларни давом эттиришдан бош тортди, шунингдек, бу ҳудудларда японияликлар учун визасиз режимни бекор қилди.