Бугун Фарғона водийсида сув ресурсларини бошқариш бўйича лойиҳа ўз ишини бошлади

Маълумки, бугунги кунда дунё аҳолисининг қийнаб турган долзарб муаммо бу истеъмолга яроқли сув миқдорининг камайиб бораётганидир. БМТ берган маълумотларга кўра, агарда дунё миқёсида керакли чоралар кўрилмаса, 2050 йилга келиб қарийиб 5 миллиарддан ортиқ одам сув муаммосига дуч келади.

📊Олимларнинг таҳлиллари бўйича, 2040 йилга келиб энг кучли сув танқислиги, Шимолий Африка қитъасида кузатилиши билан бирга, айни пайтда Марказий ва Жанубий Осиё ҳам сув танқислигининг энг юқори даражасига эга минтақалар тоифасига киради.

Жаҳон Ресурслари институти башоратларига кўра 2040 йилгача мўлжалланган прогнозларига кўра, сув муаммосининг кўлами янада кенгайиши кутилмоқда.

Шу боис, сув  русусрларидан унумли фойдаланиш ҳамда уни тўғри бошқариш бўйича аҳолини ва ташкилотлар вакилларини ўқитиш айни мудоалигини вақт кўрсатмоқда.

Сув хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш марказининг вакиллари, халқаро экспертлар, давлат ташкилотлари ва Илмий Тадқиқот Институтлари вакиллари ҳамда ИТХБ ва ТИБ раҳбарлари ва вакиллари иштирокида Европа Иттифоқининг гранти доирасидаги “Фарғона водийсида сув ресурсларини бошқариш. II босқич” лойиҳасининг “Қишлоқ хўжалигини интенсивлаштириш ва диверсификациялашни қўллаб-қувватлаш ҳамда сув ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш” Б-компоненти тақдимоти бўлиб ўтади.

✅Лойиҳанинг мақсади – суғориладиган деҳқончиликни барқарор ривожлантиришни таъминлаш ва Фарғона водийсининг учта сублойиҳаси: “Исфайрам—Шоҳимардон” (54 375 га), “Подшаота-Чодак” (29 507 га) ва “Савай-Акбурасой” (19 740 га) ирригация тизимларида сув ва ер ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек Сув хўжалиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирликларини замонавий сув тежовчи технологиялар билан таъминлаш, келажакда сув танқислигини олдини олиш, қишлоқ хўжалиги экинларининг юқори ҳосилдорлиги ва озиқ овқат хавфсизлигини таъминлаш каби вазифалар киради.

❇️Семинар иштирокчилари билан ўтказиладиган тренингларда давлат раҳбари томонидан тасдиқланган 2020-2030 йилларда Ўзбекистон Республикасининг сув хўжалигини ривожлантириш Концепциясида белгиланган сув ресурсларини бошқариш тизимидаги инновацион ечимлар ва тажриба майдонларининг фойдаси, боғ ва токзорларда баҳорги мавсумий агротехник тадбирларни амалга ошириш, ички хўжалик каналларидан самарали фойдаланиш ва техник хизмат кўрсатиш борасида фермер хўжаликлари ва кластерлар ишчиларининг институционал билимларини ошириш масалалари муҳокама қилинади.

🔰Лойиҳа ҳақида:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 сентябрдаги №ПҚ-3282 – сонли Қарорига асосан “Фарғона водийсида сув ресурсларини бошқариш. II-босқич” лойиҳаси амалга оширилиб келинмоқда.

Ушбу лойиҳа доирасида 2022 йил январдан 2024 йил мартгача “Қишлоқ хўжалигини интенсивлаштириш ва диверсификациялашни қўллаб-қувватлаш ҳамда сув ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш” тренинг дастурини ўз ичига олувчи лойиҳанинг Б компонентини “Annexure Financial Solutions Limited” (Гонконг) / “SMEC International Pty Limited” (Австралия) компаниялари консорциуми амалга ошириб келмоқда. Лойиҳанинг қиймати 2,7 миллион долларга баҳоланмоқда.