Вашингтонда жойлашган Eurasianet нашри Ўзбекистон автосаноати фахри, давлат концерни UzAuto Motors 2022 йил март ойи бошидан мамлакатнинг энг йирик савдо шериги бўлгани Россияга автомобиль экспортини тўхтатганини, маълум қилди.
UzAuto компанияси автомобиллар ва улар учун эҳтиёт қисмларни жўнатиш учун энди Россия портларидан фойдаланмаслигини тасдиқлади, бироқ Россияга автомобиллар сотуви бўйича изоҳ беришдан бош тортди.