Марказий Осиё давлатларида “9 май”ни қандай нишонлайдилар?

Марказий Осиё давлатлари орасида биринчилардан бўлиб, Қозоғистон мудофаа вазирлиги “Ғалаба паради” бекор қилинганини маълум қилди. Жамоатчилик фикрига кўра, “Пулни янада оқилона ишларга сарфлаш яхшироқ эканлиги” таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон тўртинчи бор 9 майда ҳарбий парад ўтказмаслик бўйича қарор қабул қилмоқда.

Бугун Қирғизистон Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакат пойтахтида 9 май куни ички қўшинлар, полиция, чегара қўшинлари ва ҳарбий хизматчилар мамлакат бош майдони бўйлаб юришни амалга оширади бироқ, бу кун тантана сифатида алоҳида нишонланмайди.

Туркманистон ҳамда Тожикистон давлатлари 9 май бўйича режаларини эълон қилган.

Бизда ҳали аниқ бир фикрга келинмадими? Жамоатчилик билан ҳукумат режалари бир бирига мутаносиб бўлармикан?

Ҳа айтганча, ўлмас полк акцияси ўтказиладими?