9 май куни Украинадаги ғалаба ҳам нишонланадими?

Путин 9 майгача бутун Украина шарқини эгаллаб олмоқчи, деб ёзмоқда CNN. Бу ҳақда АҚШ разведкасининг сўнгги ҳисоб-китоблари билан таниш бўлган бир неча АҚШ расмийлари айтган.  

Уларнинг фикрига кўра, Путин байрам куни ҳеч бўлмаганда ўз урушидаги бирор бир ғалабани нишонлашни истайди.

Бироқ, АҚШ ва Европа расмийлари таъкидлаётгандек, Москва ўзи белгилаган ҳар қандай вақт ҳақиқатни ўзгартирмайди. Нашрда “Аслида, Россия узоқ давом этадиган можарога тайёрланаётганга ўхшайди”, дея иқтибос келтирилган.