АҚШда ҳарбий қўшинлар етишмаётгани айтилмоқда

Журналист Томас Шпор The Washington Examiner нашрида “АҚШда ҳарбий қўшинлар етишмаётгани ҳамда ёшлар мамлакат қуролли кучларига қўшилишни хоҳламаётгани” ҳақида ёзмоқда.

Муаллифнинг маълум қилишича, Америка армияси 1973 йилдан бошлаб ихтиёрий равишда аскар олишни бошлаган. Ўшандан бери ҳарбийларни ёллаш билан боғлиқ қийинчиликлар фақат 1999, 2005 ва 2018 йилларда пайдо бўлган.

Пентагон 2022 йил шартномавий ҳарбий қўшинлар йиғиш бўйича тарихдаги энг оғир йил бўлишидан хавотирда. Шпорнинг сўзларига кўра, қуролли кучлар 12 минг аскарга қисқартирилган, чунки улар хизмат қилишдан бош тортганликлари сабабли керакли миқдордаги аскарларни топа олмаганлар. АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари ходимларининг етишмаслиги қийинчилик билан тўлдирилди. Денгиз пиёдалари ҳам худди шундай вазиятга дуч келган.

Шпорнинг тахминига кўра, бу ҳолат 2021 йилда Афғонистондан АҚШ қўшинлари олиб чиқилиши билан боғлиқ. Ушбу воқеадан кейин АҚШ аҳолисининг армияга бўлган ишончи сезиларли даражада камайган.