Конституцияга ўзгартиришлар Президентлик муддатига таъсир қиладими?

Бугун Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракциясининг йиғилиши бўлиб ўтган. Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг лавозимга киришиш маросимидаги нутқи ва Конституция кунига бағишланган байрам табригида конституциявий ислоҳотларни амалга ошириш зарурати борасида илгари сурилган фикрлари, бу борада белгиланган энг устувор йўналишлар яна бир бор кўриб чиқилган.

Партия фракциясининг навбатдаги йиғилишида депутатлар Бош қомусимиз – Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш жараёнини бошлаш таклифи билан чиқишган.

Йиғилишда Конституциянинг жамият ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятини бугунги реал воқеликка мослаштириш кераклиги таъкидланган.

Бу таклиф нафақат O’zLiDeP фракцияси йиғилишида балки, “Миллий тикланиш” демократик партиясининг ҳам мақсад, вазифалари ҳамда сайловолди дастурлари билан ҳамоҳанглигидан келиб чиқиб, ушбу масалани мазкур фракцияларнинг қўшма йиғилишида муҳокамага қўйилиши ташаббуси илгари сурилган.

Бундан нимани англаш керак?!

Президентлик муддатининг 5 йилдан 4 йилликка туширилиши ёки 6 йилликка узайтирилиши (икки муддатга сайланадиган қилиб) каби бандлар киритиладими?

Маълумки, Конституцияга ўзгартириш ёки қўшимча киритиш учун халқ референдуми ўтказилиши керак бўлади. Бундан ташқари, барча сиёсий ўзгаришлар учун янгидан “йўл очилади”.

Демак…