“ШОХ МОТ” ёҳуд ҳоким бўлиш сирлари

Иқтисодчи Отабек Бакиров:

Ҳоким ёрдамчилиги институти ўзбек номенклатурасининг янги социал лифти бўлиши ҳақидаги юқори минбарлардан янграган баёнотларнинг амалда юз бераётганини кўрсатиш вақти келганга ўхшайди.

Мана бугун Андижонда ҳоким ёрдамчиси туман ҳокими лавозимига тайинлангани эълон қилинди.

Ҳамма гап шундаки, янги ҳоким ҳоким ёрдамчиси рутбасига ўтказилишидан олдин энг йирик банкнинг вилоят бошқармаси раҳбари, ундан аввалроқ эса вилоят Марказий банкининг раҳбар ўринбосари бўлган.

Бошқача айтганда, яп-янгилар деб таништириладиганлар аслида унча ҳам янги эмас. Худди аввалги янгилар ҳам аслида асло янги бўлмаганлари сингари.

Тошкентда эса кўпроқ бошқа ҳолат кузатилади. Йил бошидан кўплаб ҳокимликлар, ташкилот ва идораларда ишлаб келган раҳбар ўринбосари ва пастроқ рутбадаги ходимларни “Ҳоким ёрдамчиси” деб номланган ғалати лавозимга мажбуран тайинлаш бошланган вақтда кўплаб амалдорлар бу лавозимга рози бўлмаган ва мажбуран амалдаги курсисидан олиб ташланган эди. Бунинг оқибатида кейинчалик янги деб қўйилиши мумкин бўлган раҳбар ходимлар захираси анча кенгайган.

Янги ҳоким доим ҳам янги қон дегани эмас. Қишда консервация қилинган ва ёзда амалга ўтиришини кутиб ўтирган эски ўринбосарлар ҳали кўп.