Нефтга бўлган эҳтиёж янада ошиб бормоқда

Дунёҳамжамияти мана энди ривожланиб кетамиз барча яшил технологиялар, яшил иқтисодга ўтамиз деб бонг ургани билан барибир дунё бўйича нефт, газ ва кўмирга бўлган эҳтиёж ошиб бормоқда. (кўмир ҳақида алоҳида мана бу ерда танишиб олиш мумкин).

Маълумки, Европада ҳукуматга келганлар лоббиси бу яшил иқтисодга ўтиш ҳаракатларига қаратилган. Бироқ, бу ҳаракатлар ҳозирча самара бераётгани йўқ. Улар томонидан таклиф этилаётган техникалар ва талабларни бошқа давлатлар қабул ҳам қилаётгани йўқ. Аслида ўзларида ҳам маълумотларга қараганда тизим 30 фоиз ҳам тўлиқ жорий этилмаган.

Saudi Aramco Apple компаниясини ортда қолдириб, дунёдаги энг даромадли компанияга айланди.

Forbes Global 2000 ҳисоботига кўра Saudi Aramco яна 2021 йилда дунёдаги энг даромадли корпорация бўлди. Бунга пандемиядан кейин нефть нархининг тикланиши ёрдам берди деб ёзмоқда ProFinance.