Охирги йилларда криптовалюталарга бўлган қизиқиш тобора ортиб бормоқда. Дунёга машхур statista.com крипто иқтисодиётнинг эволюциясини таҳлил қилди.
Кўриш мумкинки 2014 йилда крипто валюталар сони бир неча юзтани ташкил қилган бўлиб, ҳозирда уларнинг сони 20 000 тага яқинлашиб қолган. Bitcoin 2014 йилда бозор улушининг 79%ини эгаллаган бўлса бошқа криптовалюталарнинг кўпайиши ҳисобига 2022 йилда унинг улуши 43% га тушган.
Ўтган йилнинг ноябр ойида криптоактивларнинг капиталлашуви рекорд даражага етиб деярли 3 триллион долларга етди. Бироқ жорий йил май ойига келиб капиталлашув даражаси деярли 50%га камайиб кетти ва 1,3 триллион.долларга тушди. Кўплаб инвесторлар крипто валюталарга тез тебранувчи ва юқори рискли активлар сифатида қарашади.