Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясида акс этган эзгу мақсадлар, умидбахш интилишлар шунга мос конституциявий-ҳуқуқий макон яратилишини тақозо этмоқда.
Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифларни шакллантириш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан ташкил этилган meningkonstitutsiam.uz махсус платформага фуқаролар ва турли жамоат ташкилотларидан юзлаб амалий таклифлар келиб тушишини кузатиб турибмиз.
“Фикримизча, Асосий қонунда инсоннинг маоши нафақат ўзи, балки унинг оиласига ҳам етиши; давлат аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламларини ишга жойлаштириш бўйича кафолат бериши; давлат камбағалликни тугатиш учун ўзининг барча имкониятларидан фойдаланиши лозимлиги масаласи акс этилиши мақсадга мувофиқ. Зеро, сўнги йилларда мазкур масалалар давлат сиёсатинининг диқққат марказида турибди” – деб хабар берлган “Олимлар минбари” телеграм каналида.
Конституциявий комиссия ўз фаолиятини қонун лойиҳаси ишлаб чиқилгунигача давом эттиради.