Афғонистоннинг Балх вилояти портидан экспорт ҳажми сўнгги ойларда 82 фоизга ошгани айтилмоқда.
Афғон савдогарлари ва маҳаллий расмийларга кўра, Афғонистоннинг Ўзбекистон билан чегарадош Балх вилоятидаги Ҳайратон порти орқали ўтадиган импорт ва экспорт ҳажми 10 ойлик пасайишдан сўнг яна кўтарила бошлаган.
Ҳайратон порти бош директори Абдул Саттор Рашиднинг маълум қилишича, ҳар куни Ўзбекистондан келувчи турли маҳсулотлар ортилган 120 дан 140 тагача темирйўл вагонларини импорт қилинмоқда.

Афғонистондан Ўзбекистонга гилам, қизилмия, табиий ўтлар, қуритилган мева ва ёнғоқлар, бодом, кедр ёнғоғи ва майиз ҳамда турли сабзавотлар экспорт қиланади. Афғонистонга Ўзбекистондан эса ун, гуруч ва ёғ каби озиқ-овқат маҳсулотлари, арматура ва бошқа зарурий маҳсулотлари импорт қилинмоқда.
«Афғон савдогарлари ҳар куни чегарадан тўрт-бешта юк машинасида маҳсулотлар олиб ўтишади, улар учун божлар бекор қилинган», деди Ҳайратон порти бош директори. «Экспорт ҳажмини янада оширишга ҳаракат қиляпмиз.»
Маълум қилинишича, Ҳайратон портида тижорат товарларининг кунлик импорт-экспортига ҳеч қандай чекловлар йўқ.
«Ўтган йил август ойидан бери биз Ҳайратон порти орқали 640 минг тоннадан ортиқ картошка, пиёз, қизилмия, гиламлар, кунжут, зиғир уруғи, пахта ва жониворлар терисини экспорт қилдик», дейди Балх савдо ва саноат бошқармаси қошидаги саноат парклари бўлими раҳбари Шер Аҳмад Сипоҳизода.
Импорт ва экспорт билан боғлиқ муаммолар ҳал этилди. Бироқ, «пул ўтказиш ва савдогарларга ўз вақтида виза бериш» муаммоси сақланиб қолмоқда.
Афғонистонлик савдогарларга виза бериш масаласи жиддий муаммо бўлганини ва кўплаб савдогарлар сиртдан битимлар тузишга мажбур бўлгани учун катта зиён кўраётгани айтилмоқда.