Табиий офатлар, геосиёсий урушлар озиқ-овқат етишмаслигини янада аниқлаштирмоқда

Покистонда ёз давомида тинимсиз қуйган жала 1355 киши умрига зомин бўлди. Покистон Фавқулодда вазиятлар миллий агентлиги маълумотига кўра, қурбонлар орасида 481 нафар бола ва 273 нафар аёл бор.

Табиий офат оқибатида 1 712 514 уйга шикаст етган, 753 187 бош чорва ҳайвони нобуд бўлган.

Сув тошқинларидан жами 33,4 миллион киши жабрланган, улардан 634 749 нафари вақтинча бошпана вазифасини ўтаётган чодирларга кўчишга мажбур бўлишган.

Бундай офатлар доим бўлган, муаммо шундаки, асосий ер майдонларига эга давлатлар ўртасида уруш фонида нафақат экин майдонлари очиқ қолмоқда балки, БМТнинг “Россия ғалласи ва ўғитларининг жаҳон бозорларига эркин чиқишига тўсқинлик қилувчи логистик санкцияларни бекор қилиш” ваъдаси бажарилмаганлиги учун Россия ташқи ишлар вазири С.Лавров бир неча бор чиқишлар қилди.

Ўғитлар етишмаслиги хосилни камайишига, хосилни камайиши Нархлар ошишига олиб келади! Шуни унитмаслик керакки, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бошқа тайёр маҳсулотларни асосий таркиби ҳисобланади бу ўз навбатида занжир реакцияси орқали бошқа секторларга ҳам қаттиқ таъсир кўрсатиши мумкин!

Бу  занжир реакцияси Жаҳон бозорига жудаям катта таъсир қилади!