Агротрансформация Бухорода

Аввал хабар берганимиздек, Ёшлар ишлари агентлиги ва “Ёш фермерлар кенгаши” ННТ ҳамкорлигида ўтказилаётган лойиҳа доирасида соҳа мутахассислари томонидан ер олиш тартиби ва бизнес режа тузиш, агробизнесда стратегик менежмент ҳамда замонавий деҳқончиликда маркетинг ва брендинг мавзуларида интенсив семинарлар ташкил қилинмоқда. Кеча Навои вилояти ёшлари билан учрашувлар ўтказган “АгроТрансформация” жамоаси бугун навбатдаги манзи Бухоро вилоятига етиб келдилар.

Кўпчилик ёшларни қизиқтирган лойиҳа мақсади Маҳалла, туман ва шаҳар ёшлари ва аграр соҳасидаги профессионаллар ўртасида кўприк яратиш бўлиб, уларга қишлоқ хўжалигининг замонавий билимларини етказиш. Эслатиб ўтамиз, лойиҳада иштирок этиш мутлақо бепул.

Бухоролик ёшлар Агро бизнесда фаолиятингизни бошламоқчимисиз?

Унда бизнес ғоянгизни ҳозирлаб, семинар-тренингларда қатнашинг!