Лойиҳа доирасида соҳа мутахассислари томонидан ер олиш тартиби ва бизнес режа тузиш, агробизнесда стратегик менежмент ҳамда замонавий деҳқончиликда маркетинг ва брендинг мавзуларида интенсив семинарлар ташкил қилинди.
Семинарларда Томди, Учқудуқ, Зарафшон, Навбаҳор, Конимех, Нурота ва Қизилтепа туманларидан жами 650 нафар ёшлар етакчилари ҳамда деҳқончиликка қизиқувчи ёшлар фаол иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавоб олишди.
Шунингдек, учрашувларда ёш фермерларнинг муаммолари ва уларнинг саволлари агробизнес экспертлари томонидан қизғин муҳокама қилинди.