Туркманистон Амударё сувини энг йирик истеъмолчиси

Амударё сув тақсимлаш ташкилоти Тожикистон, Ўзбекистон ва Туркманистон мамлакатларининг 2022 йили Амударё сувидан фойдаланиш тақсимоти ҳисоботини тақдим этди (ҳисоботга Афғонистон киритилмаган).

Уч мамлакат йилига жами умумий 44.2 млрд. куб метр сувдан фойдаланган. Сув олишнинг катта улуши Туркманистонга тўғри келган.

Шуни ҳам таъкидлаш керакки, Туркманистонда учта мамлакат бўйича энг кам аҳоли истиқомат қилади, дренаж тизими ва канал майдонлари ҳажми ҳам қўшни давлатлардан кичик. Аммо, маҳаллий дарё ва сойлар суви ёзда тез-тез қуриб қолиши оқибатида Амударё туркманлар сув эҳтиёжининг 90% ини қоплайди.

Туркманистоннинг Амударёдан сув олишнинг ойлар кесимидаги кўриш мумкинки, 2022 йил февраль ойини ҳисобга олмаганда, бошқа барча ойларда қўшниларимиз Амударё сувининг 40% дан кўпидан фойдаланган.

Шундай қилиб, ўтган йили Туркманистон Амударё сувининг 18.5 млрд. куб метрини ишлатган. 1992 йилдаги келишувга кўра, туркманлар йил давомида Амударё сувининг 22 млрд куб метрдан ортиқ ҳажмда фойдаланмаслиги керак. Жорий йил ҳам келишувлар шундай имзоланган.

Аммо, охирги йиллар иқлим ўзгариши, тоғларда қор захирасининг камайиши, юқоридаги (тоғдан) дарё ўзанининг “бўғилиши” оқибатида уч мамлакат ҳам ўтган асрдаги каби шаклланган сув оқимини кўришмаяпти. Сувга бўлган эҳтиёж йилдан йилга ортмоқда, аммо Амударё йиллик оқими камаймоқда.